Use APKPure App
Get Араб алифбоси old version APK for Android
Arab alifbosi
Ҳар биримиз учун илм талаб қилиш фарздир. Шунинг учун ҳам
илм сари интилмоғимиз зарур. Аллоҳ таолодан севимли Найғамбаримиз
Муҳаммад (с.а.в.)га келган илк ваҳий ҳамда у уч бора
такрорланган сўз бу «Ўқи»дир.
Аллоҳ ўзининг баркамол дини бўлмиш исломнинг дастури —
ўзининг охирги китобини Қуръон, яъни «Ўқиш» китоби деб
номлади. Шундай экан, бизнинг бош вазифамиз каттадир ё кичик,
ҳамма-ҳаммаси маънавиятимизнинг таркибий қисми саналган
иймон-инсоф, ахлоқ-одоб каби тушунчаларнинг асоси — ислом
таълимотини ўқиш ва ўрганиш биз учун муҳимдир.
Араб ёзувида осон ва тезроқ саводхон бўлиш учун ушбу ёзув
дафтарини тузишга жазм қилдик. Ҳуснихат дафтари араб ёзувларидан
бири бўлган насх ёзуви асосида тузилган. Ёзув дафтари
ўқувчини ёзишга ва ёзган ҳарфларини қўшиб ўқишга кўникма
ҳосил қилиши учун мўлжалланган.
Аввал белгиларнинг (ҳаракатларнинг) ўрни ва ёзилиши ҳақида
тушунча, сўнг ҳарфларнинг кўриниши, ўзаро боғланиш
ҳолатларини мисолларда беришни лозим топдик.
Мустақил шуғулланишда ўқувчи нимани, қандай бажараётганлиги
ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун кўпроқ шарҳ
бердик.
Араб ёзувидан хабари йўқ ёшу қари, ихлосманд юртдошларимиз
ушбу ёзув дафтаридан эътибор ва чидам билан ҳар куни
битта ҳарфни ёзиб ва ёзилган ҳарфлар билан уларга берилган
сўзларни овоз чиқариб ўқишни ўргансалар, тез фурсатда Қуръони
карим ҳамда Ҳадиси шариф ва бошқа арабча матнларни ўқий
олишларига умид қиламиз.
Хайрли ва савобли ишларингизда Аллоҳдан нажот тилаймиз.
Ўзининг муқаддас сўзини ўқий олиш бахтига мушарраф этсин.
Сизда мўътабар ва муқаддас бўлмиш араб ёзувини ўрганиш учун
иштиёқ борлигини сезиб турибмиз.
Араб ёзувининг ўзи бир санъат. Бу санъатни эгаллаш учун эса
муттасил ёзиш ва ўқиш лозим.
Хайрли ишга бел боғлаб, қўлингиздаги араб алифбоси ёзув
дафтарини муаллиф устоз — Исмоил Охунов кенг ўқувчилар оммасига
тавсия қилганлари жуда ҳам эзгу иш бўлибди.
Ушбу ёзув дафтари араб тилини ўрганаётган барча талабаларга ва
махсус мактабларнинг ўқувчиларига, шунингдек, барча араб тилига
қизиқувчилар учун мўлжалланган.
Қўлланма насх хати бўйича ҳуснихат намунаси бўлиб, унда ҳар бир
ҳарфнинг тўрт кўриниши, икки ва ундан ортиқ ҳарфлар иштирокидаги
сўзларнинг ёзилиш қоидалари берилган. Бу қўлланма чиройли ёзувга
ўрганишда бир сармашқ бўлиб хизмат қилиш билан бирга, араб тилини
ўрганишда ҳам кўмаклашади, деб умид қиламиз.
Nécessite Android
4.0 and up
Catégories
Signaler
Last updated on Jun 27, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Араб алифбоси
1.1 by Islomiy kitoblar
Jun 27, 2018