Use APKPure App
Get Кундалик табобат old version APK for Android
Кундалик табобат
Анжирнинг сути чаён, шунингдек, қорақурт чаққан
жойга ишқаланса, фойда қилади.
* * *
Анжирнинг хомини ёки янги япроғини қутурган
нт тишлаган жойга қўйиш керак.
* * *
Анжирни ва унинг баргини ясмиқ билан қўшиб,
лайча тишлаган жойга қўйиб боғласа, фойда қилади.
* * *
Анжир ёғочининг кули икки марта эритилган сув
қорақурт чаққан кишига ичирилса ва ўша чаққан жойга
ишқаланса, фойдалидир.
* * *
Тутанжирни газандаларнинг чаққанига қарши
ичилса ва суртилса, фойда қилади.
* * *
Анжирнинг барги ҳам шифо, уни қайнатиб лат еган
суякка қўйилса, уни тузатади.
* * *
Майдаланган анжир баргини озгина сув билан атала
ҳолга келтириб суртилса, соч тўкилишининг олдини
олади.
* * *
Анжирнинг қуруқ баргини олиб (15-20 грамм
миқдорида), чойнакка майдалаб соли
200 грамм қайнаб турган сув қуйиб, 30 дақиқа давомида
дамланади. Шу дамлама докадан сузиб олингач, уни
матога шимдириб, терига суртилади. 1-2 купдан сўнг
терининг шўрлаши қолади. Бундан ташқарй, жийдани
истеъмол қилиш ҳам ёрдам беради.
* * *
Замонавий илмий табобатда анжир ўсимлиги
баргларидан олинган "Псоберан" препарати пес ва соч
тўкилиши касаллигига даво сифатида тавсия этилади.
* * *
Анжирнинг меваси иситма туширувчи ҳамда тер
ҳайдовчи хусусиятга эга.
* * *
Анжир баргларидан олинган шира бир қатор
ашаддий замбуруғ ва бактерияларга қирон келтиради.
* * *
Томоқ шамоллаганда меванинг дамламаси билан
ғарғара қилинса, ижобий натижа беради.
* * *
Анжирнинг энг яхшиси оқидир. Янада фойдали
бўлиши учун яхши пишиши ва пўсти ажралиши
лозим. Янги анжир эскисидан яхшидир. Анжирнинг
табиатида ҳарорат бўлгани учун тез ҳазм бўлади ва
бошқа меваларга нисбатан кўп озуқага эга. Тиббий
жиҳатдан унда қуйидаги фойдалар бор: гриппни даф
қилади, балғамдан ҳосил бўлгаи ҳароратни туширади,
4
оч қоринга ейилса, ичакларни юмшатиб, ҳаракатга
келтйради, бодом билан истеъмол қилинса, фойдали
бўлади. Абу Дардо ҳазратлари айтадилар: "Эй
мусулмонлар, жаннатдан меванинг чиққани ҳақида
гапирасизлар, аммо қайси мева эканини билмайсизлар.
Мен сизга шуни маълум қиламанки, ўша жаннат
мевасининг данаги бўлмайди ва бавосилни қайтаради.
Бу дардга мубтало бўлганлар анжир ейишлари керак".
* * *
Анжирли асал билан зиқнафас, ҳарорат, кўкрак
оғриғи ва юрак хасталиклари даволанади. Бу
маҳсулотни шамоллаган ва нафас олиш йўллари касал
кишилар кўпроқ ейишлари зарур. Унинг таркибида
фенол моддаси жуда кўп бўлиб, микробларга қирон
келтиради.
* * *
Балғамни кўчириш воситаларидан бири анжир
ҳисобланади. Анжир меваси қоқисидан тайёрланган
дамлама оғир йўтални қолдирувчи восита сифатида
тавсия этилади. Дамламадан овқатдан олдин кунига
4-5 маҳал бир пиёладан камида уч кун ичиш лозим
Қадимги табиблар тавсиясига кўра, анжир мевасини
сут билан қўшиб қайнатиб ичилса, астмани
енгиллаштиради, йўтални ҳам қолдиради.
* * *
Қабзиятда қуритилган анжир, ўрикни ивитиб, олма
ва қайнатилган лавлагига қўшиб, устидан бир неча
қошиқ асал аралаштириб истеъмол қилиш фойдалидир.
Telechargé par
Zmnako Mako
Nécessite Android
Android 4.1+
Catégories
Signaler
Use APKPure App
Get Кундалик табобат old version APK for Android
Use APKPure App
Get Кундалик табобат old version APK for Android