Our website uses necessary cookies to enable basic functions and optional cookies to help us to enhance your user experience. Learn more about our cookie policy by clicking "Learn More".
Accept All Only Necessary Cookies
Ҳасад ва ҳавас icône

1.0 by Islomiy kitoblar


Jun 27, 2018

À propos de Ҳасад ва ҳавас

Ҳasad wa ҳavas

Ҳасад тубан феълий хасталикдир. Уни цалбий, маънавий

зарар келтирувчи ижтимоий касаллик деб ҳам аташади, назаримда

қалбларга жароҳат етказувчи руҳий касаллик деб аташ

ўринлироқ бўлса керак. Чунки у луғавий мазмунга кўра “арчиш”,

"силиш” маъноларини беради, яъни қалб оромини “силади”,

“арчийди”. Инеъкоси ақлан ва фикран заифлик бўлиб, ҳасад

қилувчини тубанлик сари бошлайди. Руҳониятидаги бузилиш

сабабидан кўзи ҳақиқатни кўришдан, қулоғи эшитишдан-, оғзи

яхшиликни гапиришдан тўсилади.

У шунинг учун ҳам руҳий хасталикки, ҳасадчини телбага

айлантиради, тафаккурсиз жинни куйига солади. Фарқу фаросатдан

узоқлаштириб, айбу уятдан мосуво айлайди. “Мен “ гирифторлиги

жазава қўзғаб, қандай қилиб, нима қилиб бўлмасин

озор етказиш йўлини ахтаради, ўзини ҳар қандай ҳолатда ҳақ

деб билади. Ўзидан афзални кўрди дегунча бир баҳона ахтариб

айб излашга, нуқсон топишга, ёмон отлиғ қилишга ҳаракатда

бўлади. Оқибатини жанжал ва нифоққа етишидан оромланади.

“Боплаганини" оламга достон айлаб, ўзини доно ва уддабуро

кўрсатади. Бадгумонлик аламидаги ҳадигу шубҳаларидан кимларгадир

кимларни фош этади. Ўз майлида жосусга, сотқинга

айланиб, қилмишларини гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора намоён этади.

Ҳасад - дард. У кўролмаслик, ичи қоралик негзида кундан

кун оғирлашиб боради. Ғаразли нигоҳ, фикр, гумон, шубҳа

вужудни кемиради. Инсоф ва ҳазарни униттиради. Оқибатда,

тубанликнинг барча сўқмоқларига бошлаб, жоҳил ва нодонга

айлантиради. Бу иллатнинг боши, кўролмасликдан, ғийбатдан

бошланади. Афсуслар бўлсинки, ҳасад хасталиги цондош-у

жондошлар, цардошлар, машҳурлар, касбдошлар, тенгдошлар,

қўшни-ю сафдошлар ўртасида кўпроқ учрайди, ҳатто

ундан пайғамбарлар зоту зурриёдлари, шоҳ-у гадо-бирор зот

хавфсиз эмас.

Ҳасаднинг таърифи кўп, аммо оммавий тушунчадаги ҳасадгўй

ҳақидаги таъриф маъносини очиб беради. Ҳасадгўй

кимгадир насиб этган бахтга, омадга, давлатга, талантга, ҳаётга

эришолмай, аламидан ичи куйган кимсадир. Хуллас, "гадонинг

душмани гадо бўлади, подшоҳнинг душмани подшоҳ” деб

бекорга айтилмаган. Шундайлардан Тангринингўзи асрасин!

Инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган. Ҳали кўз очмаган

бир гўдак эканлигидан бошлаб меҳр билан сийланиб, теварак

атрофига ота ва она ҳамда уларнинг жамоатидан бўлган қавму

қариндошлар билан қуршалган. Тенгқуридан дўст, манзил маконидан

яқин, касб-у коридан устоз-у шогирд топиши учун имкониятлар

берилган. Буларни англаш, тушуниш ва идрок этиш

учун ҳамда улар сабабидан покиза, бахтли яшаш учун ақл-у тафаккур

ато этилган. Ҳар кимки бу улуғ неъматлардан бобаҳрадир

ҳаёти гўзал ва ҳавас чаманидадир, кимики мосуво эса, турмуши

ҳасрат ва қилмиши ҳасаддир.

Аслида ҳеч бир кимса ўзини ҳасадчи деб билмайди, энг

ачинарлиси ҳасадчи ҳамиша ҳақлигини исбот этиш учун шай

бўлади. Ҳеч қачон нуқсонинитан олмайди, билатуриб ўсмирлик

қилади. Феъли сабабидан жазоланса ёки изза қилинса, аюҳаннос

солиб ўзини жабрланган билади. Тоифасидагилар билан

уюшиб, мараз ва ғаразни кўпчитади. Хуллас, 6у иллат асрлар

оша ўз ҳолича қолаётир, нега?!

Ушбу китобимиз шу мавзу ва савол доирасида бўлиб, ниятимиз

мўътабар манбалар: Қуръони карим, Ҳадисларга таянган

ҳолда халқимизнинг бой тарихий, бадиий, маънавий меросларига

мурожаат этиб, уларда ифода топган ҳақиқатлар воситаси4

I

да ҳасад ва ҳасадгўйдан огоҳлантириш ҳамда улардан сақланишнинг

диний ва дунёвий жиҳатларини эсга солиш. Бинобарин,

ҳасадни даволайдиган дориси йўқ, аммо инсонда ақлу

фаросат бор. Ўзини инсоний фаросат билан таниган шахс бу

бадбахтликдан ҳазар қилади! Шу ниятда тарихий-бадиий бисотимизнинг

энг сара билинган, кўпчиликка манзур ва мақбул

наъмуналаридан лавҳалар танлаб, (Интернет сайтларидан

фойдаланиб) батафсил-роқ келтирдик.

Зора иншоларимиз бу йўлда бир манфаатли бўлса!

Quoi de neuf dans la dernière version 1.0

Last updated on Jun 27, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Chargement de la traduction...

Informations Application supplémentaires

Dernière version

Demande Ҳасад ва ҳавас mise à jour 1.0

Nécessite Android

4.0 and up

Voir plus

Ҳасад ва ҳавас Captures d'écran

Charegement du commentaire...
Abonnez-vous à APKPure
Soyez le premier à avoir accès à la sortie précoce, aux nouvelles et aux guides des meilleurs jeux et applications Android.
Non merci
S'inscrire
Abonné avec succès!
Vous êtes maintenant souscrit à APKPure.
Abonnez-vous à APKPure
Soyez le premier à avoir accès à la sortie précoce, aux nouvelles et aux guides des meilleurs jeux et applications Android.
Non merci
S'inscrire
Succès!
Vous êtes maintenant souscrit à notre newsletter.